Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

бўлмайди, яъни йўқолиб кетмайди». Шунингдек, исломий шаҳарларнинг омилларига ҳадисларни ўрганиб чиқишга буюриб хат ёзди».


Умар ибн Абдулазизнинг буйруғи билан ҳадисларни ёзган биринчи киши Муҳаммад ибн Муслим ибн Убайдуллоҳ ибн Абдуллоҳ ибн Шаҳоб аз-Зуҳрийдир. У киши ҳадисларни кичик саҳобалар ва ёши катта бўлган тобеинлар жамоасидан олиб ёзардилар. Зуҳрийдан кейин ҳадисни ёзиш кенг тарқалди. Маккада ибн Журайж, Мадинада Молик, Басрада Ҳамод ибн Салама, Куфада Суфён ас-Саврий, Шомда ал-Авзоий ва бошқалар ҳадисларни жамладилар. Бу кишиларнинг ҳадислар тўплаши саҳобаларнинг сўзлари ва тобеинларнинг фатволари билан аралашиб кетганди. Бу ҳижратнинг иккинчи асрида юз берди. Кейин ҳижрий учинчи асрнинг бошларида ровийлар ҳадисларнинг ўзинигина жамлаб ёза бошладилар. Ҳадисларни ёзиш имом Бухорий зоҳир бўлгунча кетма-кет давом этди. У киши ҳадис илмида жуда истеъдодли бўлиб, «Саҳиҳул Бухорий» номи билан машҳур китоб ёздилар. Имом Бухорий ўзининг саҳиҳларида саҳиҳлиги тасдиқланган ҳадисларнигина ёздилар. Бу кишининг изидан шогирди Муслим ибн Ҳажжож ҳам худди шу усулда иш олиб борди ва «Саҳиҳ Муслим» номи билан машҳур бўлган китобини ёзди. Мана бу икки китоб «Саҳиҳайни», яъни «Икки саҳиҳ» номи билан номланди.


Ҳадис олимлари ҳадисларни ёзишда уларни қандай топган бўлса, шундай ёзишган. Уларга етиб келган ҳадисларни «тўқилган» деб билсалар, олишмаган. Ҳадисларни топган иснодлари билан бирга жамлашган. Кейин эса, ровийлар, яъни ривоят қилувчиларни ҳам қаттиқ текширишган. Чунки бу билан ҳадис кимнинг ривояти бўлса, олинади ёки олинмайди, ёки кимнинг ривояти олинишида тўхталади. Кейин ривоят қилинган ҳадис ва ривоятнинг ҳолати ҳақида баҳс юритишган, чунки ҳар бир инсон ҳам эсдан чиқариши мумкинлиги ва хатодан холи эмаслиги учун, адолат ва тўғрилик билан сифатланган киши ривоят қилган ҳамма нарса ҳам олинавермайди.


Ҳадис исломий маърифатларнинг ҳаммасини ўз ичига олувчи кенг асосдир. У тафсирни ҳам, қонунчиликни ҳам, сийратни ҳам қамраб олади. Ровийлар Қуръони Карим оятлари учун тафсир (шарҳ) бўладиган ҳадисларни, бирон ҳодисага ҳукм бўлган ҳадисларни ва ғазотлар ҳақидаги ҳадисларни ривоят қилишган. Мусулмонлар, ҳадисларни жамлаш бошлангач, ҳар хил шаҳарларда уларни ёзишга киришишди. Ҳадисларни жамлаш асосан Расулуллоҳс.а.в.нинг ҳадисларини бошқалардан ажратишдан иборат эди. Шу билан ҳадис фиқҳдан ва тафсирдан фарқланди. Ҳадисларни жамлаш, саҳиҳини заифидан ажратиш, ровийларга ва ҳадисларнинг ўзига ҳукм чиқариш ишлари кучайгандан кейин ҳадис фиқҳдан ва тафсирдан ажратилди. Бу ишлар ҳижрий 200 йилнинг бошларида бўлган эди.

 

Суннат ҳам Қуръонга ўхшаб шаръий далиллардандир

Суннат Қуръон каби шаръий далилдир. У ҳам Оллоҳнинг ваҳйларидандир. Қуръоннинг ўзи билангина чекланиб, Суннатни тарк қилиш очиқ куфрдир. Бу

 

125-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147 148 149 150 151 152 153 154 155 156 157 158 159 160 161 162 163 164 165 166 167 168 169 170 171 172 173 174 175 176 177 178 179 180 181 182 183 184 185 186 187 188 189 190 191 192 193 194 195 196 197 198 199 200 201 202 203 204 205 206 207 208 209 210 211 212 213 214 215 216 217 218 219 220 221 222 223 224 225 226 227 228 229 230 231 232 233 234 235 236 237 238 239 240 241 242 243 244 245 246 247 248 249 250 251 252 253 254 255 256 257 258 259 260